Исроилда ҳар куни 10 000 киши коронавирус юқтирмоқда
20 Июнь 23:10

Исроилда ҳар куни 10 000 киши коронавирус юқтирмоқда

NUR-SULTAN. Кazinform - Дунёда 3,4 миллиондан ортиқ янги коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолати қайд этилди, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб.

Идоралараро комиссияси маълумотларига кўра, коронавирус инфекцияси юқтиришнинг янги ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 300 минг кишига кўп.

«Касалликлар сонининг ортиши Осиё ва Яқин Шарқда кузатилмоқда. Исроилда ҳар куни 10 000 га яқин вирус юқтириш ҳолати қайд этилади, бу апрел ойи бошидан бери энг юқори кўрсаткичдир», — дейилади баёнотда.

Бир қатор Европа давлатларида ҳам касалланишлар сони кескин ошган.

«Францияда янги касалланганлар сони кунига 50 мингдан ошади, апрел ойининг охиридан бери бундай бўлмаган. Германияда ҳар куни 80,000 дан ортиқ одам вирус юқтиради, бу ўтган ҳафтадагидан чорак кўп. Италияда сўнгги кунларда у икки баравар кўпайди «, - дейилади идоралараро комиссияси баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив