Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -6 °С
Алматы: -5 °С

Исроил вазири еврейларга пана бўлган қозоқ халқига миннатдорчилик билдирди

14 Декабрь 17:15

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Исроилдаги Элчихонаси Тель-Авиви шаҳрида Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Элчихона матбуот марказига ҳавола қилиб хабар беради.

«Dan Tel Aviv» меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбирда Исроил Экология вазири ва Иерусалим ҳамда мерос бўйича вазири Зеев Элькин, Иерусалим Патриархи Теофил III, собиқ бош вазир Эхуд Ольмерт, Кнессет депутатлари, Бас Сефард раввини вакиллари, Исроилда рўйхатдан ўтган дипломатик миссия раҳбарлари, маҳаллий тадбиркорлар, илм-фан, маданият ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

ҚР Фавқулодда ва мухтор элчиси Сатибалди Буршақов ўз нутқида Биринчи Президент – Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг ташқи сиёсий ташаббусларининг изчил давом эттирилаётганлиги, Қозоғистонда олиб борилаётган трансформация жараёнлари, Президент Қасиым-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан эълон қилинган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ҳақида айтиб берди.

Тадбирнинг фаҳрий меҳмони вазир З.Элькин сўзга чиқиб, икки томонлама алоқаларнинг ривожланаётганига тўхталди. Элькин иккинчи жаҳон уруши даврида қувғинга учраган еврейларга пана бўлгани учун қозоқ халқига миннатдорчилик изҳор этди.

Маросимда меҳмонларга юртимизнинг диққатга сазовор жойлари ва машҳур туристик йўналишлари ҳақида видеороликлар кўрсатилди.

Новости по теме