Исроил рейди пайтида фаластинлик журналист ҳалок бўлди

None
None
AMMAN. Kazinform – Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрида «Ал-Жазира» телеканали журналисти исроилликларнинг рейдини ёритиш чоғида отиб ташланди, деб хабар беради Kazinform мухбири АР агентлигига таяниб.

Воқеа чоршанба куни эрталаб содир бўлган. Фаластинлик журналист ва телемухбир Ширин Абу Акле ўқ тегиб, кўп ўтмай вафот этди. У каналда 1997 йилдан бери ишларди.

Телеканалнинг яна бир журналисти, фаластинлик Али Самудий орқа қисмидан ўқ еганидан сўнг, касалхонага ётқизилган, аҳволи барқарор.

«Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўқ Шириннинг бошига теккан. У оғир аҳволда касалхонага ётқизилган, кейинроқ шифокорлар унинг вафот этганини айтишган», - деб хабар беради Фаластин WAFA агентлиги.



Фаластин ҳукумати ва Шириннинг ҳамкасблари исроиллик ҳарбийларни қотилликда айблади. Ўз навбатида, Исроил расмийлари тергов бошлади ва журналист Фаластин томонидан отилган ўқлардан ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Телеканал ўз ходимининг ўлими ҳақида хабар бериш учун эшиттиришни тўхтатди. Ал-Жазира ўз баёнотида халқаро ҳамжамиятни Исроил босқинчи кучларини қоралаб, «ҳамкасбига қасддан ҳужум қилгани ва ўлдиргани учун жавобгарликка тортиш»га чақирди.



Телеканал маълумотларига кўра, исроиллик аскарлари Ширин репортаж давомида уни бошқа одамлардан ажратиб турувчи «матбуот халати»да бўлганига қарамай, унга қарата ўқ узган.

Исроил ҳарбийлари Жениндаги амалиёт чоғида уларнинг кучлари портловчи моддалар билан кучли ўққа тутилгани, шу муносабат билан улар жавоб ўқ узганини маълум қилди. Ҳарбийлар «воқеа бўйича тергов олиб борилаётгани ва журналистлар фаластинлик жангарилар томонидан яраланиши эҳтимолини ўрганаётганини» айтишмоқда.

Муаллиф: Арсен Утешев

Сўнгги хабарлар