Исроил авиацияси Ғазодаги ХАМАС қароргоҳига зарба берди

Фото:
АММАN. Кazinform - Исроил дам олиш кунлари Фаластин анклавидан қилинган ракета ҳужумларига жавобан душанба куни Ғазога ҳаво ҳужумларини бошлади, дея хабар беради Кazinform мухбири Исроил мудофаа кучларига таяниб.

Исроил ҳаво ҳужуми шанба куни Ғазо секторидан Исроил аҳоли пунктларига ракета учирилишига жавоб бўлди.

«Шанба куни Ғазо секторидан Исроилга ракета учирилишига жавобан ЦАХАЛ қирувчи самолётлари кечаси ХАМАС террор ташкилотига тегишли ракеталарни ишлаб чиқаришда фойдаланилган хомашё бўлган ер ости объектига ҳужум қилди», дейилади Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) баёнотида.

Исроил ҳарбийларига кўра, Ғазо билан чегарага яқин аҳоли пунктларига авиазарбалар берилганидан сўнг ҳаво ҳужуми сиреналари янграган. Шунингдек, Исроил ҳарбийлари барча жавобгарликни Фаластиннинг ХАМАС гуруҳига юклаган.

«ЦАХАЛ ХАМАСни Ғазодан келиб чиққан барча террорчилик ҳаракатлари учун жавобгар деб ҳисоблайди ва Исроилга қарши хавфсизлик бузилиши оқибатларига дуч келади», — дея қўшимча қилди Исроил ҳарбийлари.

Бундан ташқари, Фаластиннинг WАFА ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Исроил артиллерияси Ғазо шимолидаги Байт Ханун шаҳри ғарбидаги объект ва қишлоқ хўжалиги ерларига 3 марта ўқ узган ва жиддий зарар етказган.

Шу билан бирга, Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти Ғарбий Соҳил шимолидаги Наблусда Исроил армиясининг тонг олди уюштирган рейдида бир киши ҳалок бўлгани ва етти киши яралангани ҳақида хабар берди.

Исроил мудофаа кучлари ҳозирча Наблус рейдига муносабат билдирмаган.

Бугун Фаластин-Исроил можароси яна кучаймоқда. Йил бошидан буён 47 нафар фаластинлик, жумладан, жангарилар ва тинч аҳоли вакилларининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар беради АFP.

Январ ойи охирида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ҳам анклавдан Исроил жануби томон бир нечта ракеталарни учиргач, Ғазо секторига ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Бу Ғарбий Соҳилга Исроил ҳарбий рейди натижасида 9 нафар фаластинликнинг ўлими фонида содир бўлди.

Фото: Mahmud Hams/AFP

Муаллиф: Арсен Ўтешев


Сўнгги хабарлар