Испаниянинг «Севилья» UEFA Европа лигаси ғолибига айланди

Фото: Фото: Clive Rose/Getty Images
ASTANA. Kazinform – Испаниянинг «Севилья» клуби UEFA Европа лигаси ғолибига айланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Венгриянинг Будапешт шаҳридаги «Ференц Пушкаш» стадионида Испаниянинг «Севилья» ва Италиянинг «Рома» клублари бош соврин учун баҳс олиб борди.

Учрашув давомида жамоалар дарҳол ҳужумга ўтди.

Ўйиннинг 35-дақиқасида «Рома»дан Пауло Дибала рақиб жамоасининг хатосидан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Шундан сўнг «Севилья» ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди.

55-дақиқада Италия клубидан Жанлука Манчини автогол муаллифига айланди.

Ўйиннинг асосий ва қўшимча босқичлари 1:1 ҳисобида якунланиб, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Бу сафар омад «Севилья»га кулиб боқди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар 2006, 2007, 2014, 2015, 2016, 2020 йилларда «Севилья» олти марта финалга чиққан ва барчасида ғалаба қозонган.

«Рома» 1991 йили Италиянинг «Интер» жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Энди 7 июнь куни Конференция лигасида Англиянинг «Вест Хэм Юнайтед» ва Италиянинг «Фиорентина» клублари куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, 10 июнда Чемпионлар лигаси финалида «Манчестер Сити» ва Италиянинг «Интер» клублари тўқнаш келишади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар