Испаниядаги ёнғинлар деярли 250 минг гектар ўрмонни кулги айлантирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Европа мамлакатларида ўрмон ёнғинлари тўхтамаяпти. Испанияда юқори ҳарорат ва кучли, баъзан ўзгарувчан шамоллар ўт ўчирувчилар ишини қийинлаштирмоқда. Жорий йилда қиролликда деярли 250 минг гектар майдон ёнғин остида қолган, деб хабар беради Kazinform Euronews телеканалига таяниб.

Аликанте провинциясида аланга ҳали назорат остига олинмаган. Ёнғинни ўчиришга ҳарбийлар қўшилди, техникалар жалб қилинди.

Валь де Эбо қишлоғи яқинидаги ёнғин 3,5 минг гектар ўрмонни йўқ қилди. Дам олиш кунларида 1200 киши хавфли жойлардан эвакуация қилинди. Сарагоса провинциясидаги Аньон-де-Монкайо ​​муниципалитети ҳудудидаги 1500 дан ортиқ аҳоли уйларини ташлаб кетишди.

Одамлар ўз уйларига қайтганларида, апокалиптик манзаранинг гувоҳи бўлишмоқда.

Ёнғинлар бутун Европа бўйлаб тарқалмоқда, ҳатто Буюк Британия каби салқин мамлакатларга ҳам таъсир кўрсатмоқда. Душанба куни Суррейда уй ёниб кетди. Ўт ўчирувчилар ҳайвонларни зўрға қутқариб қолишди. Анчадан бери жазирама давом этаётган Суррейда ҳозирда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар