Испанияда ҳудудлар ўртасидаги транспорт ҳаракати тақиқланди

None
None
LONDON. Kazinform – Испанлар Рождество байрамида бошқа ҳудудлардаги қариндошларига бора олмайдилар ва Чехия узоқ вақтдаги локдауннан чиқади, деб хабар беради Kazinform ВВСга асосланиб.

Пайшанба куни Испания ҳукумати таътил пайтида ҳудудлар ўртасида саёҳат қилиш тақиқланишини тасдиқлади.

Италияда 21 декабрдан 6 январгача провинциялар ўртасидаги транспорт ҳаракати тақиқланади.

Франция вакцинанинг биринчи босқичини бошлашга тайёр. Португалия пайшанба куни бепул вакциналаш режаларини эълон қилади. Аввалроқ, расмийлар 22 миллион дозани сотиб олишни режалаштирганликларини айтишган, аммо вакциналашни ташкил қилиш учун вақт керак бўлади.

Чехияда пайшанба куни олти ҳафталик танаффусдан сўнг дўконлар, ресторанлар, спорт заллари, сузиш ҳавзалари ва музейлар очилади. Ташриф буюрувчилар сони чекланган. Театр ва кинотеатрлар ҳали қайта ишлай олмади. Кунлик юқтириш даражаси ҳали ҳам юқори, аммо расмийларнинг фикрига кўра, камайишнинг аниқ тенденцияси мавжуд. Ўтган кун давомида мамлакатда касалликнинг 4,5 мингдан ортиқ ҳолатлари аниқланди, бу ўтган ҳафтага нисбатан кам.

Сўнгги 24 соат ичида Германияда яна 479 киши коронавирусдан вафот этган. Кеча тунда барча 16 федерал штатларнинг расмийлари чекловларни 10 январгача узайтиришга келишиб олдилар. Хусусан, меҳмонхоналар ва ресторанлар ёпиқ қолади.


Сўнгги хабарлар