Испанияда ниқоб тақишни рад этган режиссёр нуфузли фестивалдан четлаштирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Испаниянинг Сан-Себастьян шаҳрида бўлиб ўтган халқаро фестивалда француз режиссёри, сценарийчи ва актёр Эжен Грин тиббий ниқоб тақишдан бош тортгани учун аккредитациядан ва танловдан четлаштирилди, деб хабар беради Kazinform EFE агентлигига асосланиб.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, фильм намойиши пайтида режиссёрдан беш марта ниқоб тақиш сўралган, аммо Грин рад этган. Ниҳоят, француз режиссёри залдан ҳайдалди. Нашр маълумотларига кўра, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари актёрни судга бери тўғрисида огоҳлантирган.

28 август куни Париж ҳукумати аҳолига кўчаларда юриш пайтида ниқоб тақишни буюрди. 26 августда худди шу қарорни Марсель ҳукумати қабул қилди. Кўчада ёки дўконда ниқобсиз юрганларга 135 евро жарима солинади. Агар яна қоидалар бузилса, жарима миқдори 1,5 минг еврога кўпайиши мумкин.


Сўнгги хабарлар