Испанияда карантин чоралари кучайтирилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Испаниянинг Каталония ҳудуди маъмурлари сўнгги 10 кун ичида коронавирусни юқтириш ҳолатлари кўпайиб кетса, карантин чораларини кучайтиришини эълон қилишди. Бу ҳақда Kazinform BBCга асосланиб хабар бермоқда.

Маҳаллий ҳокимият тўрт миллионга яқин каталонияликларнинг уйда қолиши лозимлиги ҳақида фармойиш чиқарган. Душанба куни Каталония президенти Квим Торра, агар келгуси ўн кун ичида юқтириш ҳолати камаймаса, карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида огоҳлантирди.

Испания расмийларининг таъкидлашича, вирус тарқалиши назорат қилинмоқда ва баъзи ҳудудлар, шу жумладан Балеар ороллари ҳам карантин чораларини юмшатишни хоҳламоқда.

Таъкидлаш керакки, Буюк Британия ҳукумати аҳолини Испанияга саёҳат қилишдан тийилишга чақирмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2019 йилда Буюк Британиянинг 18 миллионга яқин фуқароси Испанияга саёҳатга борган.
Сўнгги хабарлар