Валюталар курси:
    usd/kzt 466.44 eur/kzt 487.71

    rub/kzt 8.56 cny/kzt 69.65
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Испанияда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида 85 дан ортиқ киши жароҳат олди

17 Май 19:55

NUR-SULTAN. Кazinform - Испанияда юк ва йўловчи поезди тўқнашиб кетди, натижада машинист ҳалок бўлди, 85 киши жароҳатланди, дея хабар беради Кazinform Independent нашрига таяниб.

Бахтсиз ҳодиса Барселонадан 15 км узоқликда, Каталонияда кечки пайт тиғиз вақтда содир бўлган. Калий олиб кетаётган юк поезди Испания шимоли-шарқидаги Сан-Бой-де-Ллобрегат станциясига кираётганда рельсдан чиқиб кетди, шундан сўнг вокзалдан кетаётган йўловчи поездининг олд қисмига урилди.

Испания расмийларига кўра, фавқулодда экипажлар йўловчи поездидан 100 га яқин одамни эвакуация қилишга ёрдам берган. Ҳайдовчи вафот этди, икки киши оғир, қолганлари енгил тан жароҳати олди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар