+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Испанияда биринчи марта коронавирусдан бирорта ҳам ўлим қайд этилмади

2 Июнь 15:00
Баҳам кўринг:
Испанияда биринчи марта коронавирусдан бирорта ҳам ўлим қайд этилмади

MADRID. Kazinform – Испанияда март ойидан бери биринчи маротаба сўнгги 24 соат ичида коронавирусдан бирорта ҳам ўлим ҳолати қайд этилмади, дея маълум қилди душанба куни расмийлар. Мамлакатда сўнгги кунда 71 та янги ҳолат қайд этилди. Икки кундан бери 100 тадан кам ҳолат қайд этилмоқда, дея хабар беради Kazinform EFE агентлигига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 62 мингга яқинлашди Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 13 миллиондан ошди Гонконгда коронавирус инфекцияси яна урчимоқда

Испания Европада коронавирус пандемиясидан энг кўп зарар кўрган давлатлардан бири эди. Сўнгги ҳафталарда мамлакатда қаттиқ изоляция режими енгиллаштирилди, чунки инфекция даражаси назоратга олинган.

Мамлакатда жами 27 127 та ўлим ҳолатлари қайд этилган, жами 239 638 нафар одам касаллик юқтирган.

Сўнгги етти кун ичида 35 киши вирус қурбонига айланди.

Таъкидланишича, коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони камаймоқда, бу эса 14 март куни мамлакатда жорий этилган чеклов чораларини енгиллаштиришга имкон берди. Карантин енгиллаштирилиши тўрт босқичдан иборат. Мамлакатнинг аксарият минтақалари карантин режими енгиллаштирилишининг иккинчи босқичида. Мадрид ва Барселона эса биринчи босқичда. Ҳар бир босқич кейинги босқичга ўтишдан олдин камида икки ҳафта давом этиши керак.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив