Испания терма жамоаси бош мураббийи ЖЧ-2022даги муаффаққиятсизликдан сўнг истеъфога чиқарилиши мумкин

None
ASTANA. Кazinform - Испания терма жамоаси бош мураббийи Қатардаги жаҳон чемпионатида жамаоси Марокаш термасига имкониятни бой берганлиги учун ўз лавозимини йўқотиши мумкин, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Энрике вориси сифатида хориж ОАВлари турли номзодларни, жумладан Роберто Мартинес ва Марселино Гарсия Торалларни ҳам аташади. Роберто Мартинес Бельгия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи бўлиб, жаҳон чемпионати плей-офф босқичида «қизил иблислар»нинг муваффақиятсизлигидан кейин ўз лавозимини тарк этганди.

«Атлетик» Билбаонинг собиқ бош мураббийи Марселино Гарсия Торал шу йилнинг май ойида ўз лавозимини тарк этганди. Яна бир номзод Испания ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Луис Де ла Фуэнте.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/8 финалида Марокаш терма жамоасига пенальтилар сериясида мағлуб бўлганди.

Фото: ГОЛУБОВИЧ ДМИТРИЙ, «ЧЕМПИОНАТ»

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар