Исломиадада бугун қозоғистонликлар спортнинг бир қанча турлари бўйича чиқиш қилишади
17 Август 15:31

Исломиадада бугун қозоғистонликлар спортнинг бир қанча турлари бўйича чиқиш қилишади

NUR-SULTAN. Кazinform – Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида қозоғистонликлар спортнинг бир нечта турлари бўйича чиқиш қилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бугун қозоғистонликлар дзюдо, сузиш, спорт гимнастикаси, кикбоксинг, каратэ-до бўйича беллашадилар.

Дзюдо бўйича жамоавий баҳсларда Айболат Истибай, Қанат Сеилхан (66 кг), Дастан Шаяхметов (73 кг), Барақ Арқабай, Бекадил Шаймерденов, Адилет Мисин (81 кг), Ислам Бўзбаев (90 кг дан юқори) татамига кўтарилади.

Даниэла Ду ва София Абубакирова 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича, Адилбек Мусин ва Александр Варакин эса баттерфляй усулида сузиш бўйича баҳслашадилар. Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида 100 метрга эстафета баҳсларида Ксения Игнатова, Аделаида Пчелинцева, Даниэла Ду ва София Абубакирова, эркаклар ўртасида Егор Попов, Арсен Қожахметов, Максим Сказобцов, Айбек Камзенов мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Спорт гимнастикаси бўйича кўпкурашда Аяжан Шамшитдинова, Аяжан Бауржанова иштирок этади.

Кикбоксинг бўйича Ерсултан Гажден (54 кг), Нурдаулет Қалшора (57 кг), Батирхан Қуандиқов (63,5 кг), Шара Хамзина (60 кг), Жанар Атағулаева (65 кг) чорак финалда баҳс олиб боради.

Бугун беллашувларда Қайсар Алписбай (60 кг), Мадина Алиманова (50 кг), Дидар Амирали (67 кг), Асемгул Ердаулет (55 кг) ва Нурыанат Ажиыанов (75 кг) иштирок этади.

16 август кунги медаллар жадвалида миллий терма жамоа бешинчи ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 71 (19 та олтин, 20 та кумуш, 32 та бронза) медаль бор.

Медаллар сони бўйича Туркия – 265 (106-89-70), Ўзбекистон – 121 (43-30-48), Эрон – 116 (37-35-44) кучли учликдан жой олди. Тўртинчи ўриндаги Озарбайжон эса 71 (22-28-21) медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Фото: pinterest.cоm

Муаллиф: Адилжан Умбет


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив