Валюталар курси:
    usd/kzt 476.01 eur/kzt 490.15

    rub/kzt 7.81 cny/kzt 70.64
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Ислом давлатларининг 2023 йил учун маънавий туризм маркази танланди

29 Июнь 08:14

ANKARA. Kazinform – Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йил учун ислом мамлакатлари сайёҳлик маркази деб топилди. Бу ҳақда Озарбайжонда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) туризм вазирларининг 11-конференциясида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги маълумотларига кщра, Бокуда ИҲТ туризм вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган ва унда Шанлиурфа 2023 йил учун маънавий ва туристик туризм маркази сифатида танланган.

Шанлиурфа Туркиянинг Сурия билан чегарадош йирик шаҳарларидан биридир. Унинг тарихи яҳудийлик, насронийлик ва ислом дини билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун уни «бешта пайғамбар шаҳри» деб аташган. Ваҳоланки, бугунги кунда мегаполис умуман ислом динини қабул қилган. Ҳар йили бу ерга бутун дунёдан мусулмонлар йиғилади. Шанлиурфада турклар, курдлар ва араблар яшайди.

Муаллиф: Мира Толендиқизи


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар