Ислом бирдамлиги ўйинларида қозоғистонликлар медаллар сони бўйича тўртинчи ўринда бормоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Туркиянинг Коня шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида қозоғистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик спортчилар ҳозиргача 36 та медаль қўлга киритган. Улардан 12 таси олтин, 5 таси кумуш, 19 таси бронза медалидир.

Ўтган куни оғир атлетикачи Зулфия Чиншанло (59 кг) ва аёллар курашчиси Елена Шалигина (65 кг) чемпион бўлди.

Бауржан Хасенов таэквондо бўйича 87 кг, Аманғали Бекболатов юнон-рум кураши бўйича 55 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, спорт гимнастикаси бўйича терма жамоа 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида Туркия 114 медаль (41 олтин, 41 кумуш, 32 бронза), Эрон 54 медаль (22 олтин, 18 кумуш, 16 бронза), Ўзбекистон 53 медаль(18 олтин, 14 кумуш, 21 бронза) билан кучли учликдан жой олди.

Ислом бирдамлиги ўйинлари 2005 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бу йил мусобақа бешинчи марта щтказилмоқда.

Бу йилги мусобақада 55 давлатдан спортчилар иштирок этмоқда. Ўйинлар 8 август куни бошланди. 18 август куни якунланади.


Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар