Ислом бирдамлиги ўйинлари: қозоғистонлик сузувчи олтин медални қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик спортчи Аделаида Пчелинцева 50 метрга брасс усулида сузиш баҳсларида Ислом бирдамлиги ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. Шунингдек, у ушбу мусобақа рекордини янгилади, деб хабар беради Кazinform Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси ҳузуридаги Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизматига таяниб.

«Мамлакат саватидаги 13-олтин медаль ва Ислом бирдамлиги ўйинлари рекорди!

Финалда Аделаида Пчелинцева брасс усулида 50 метр масофани 31,71 сонияда сузиб ўтиб, Ислом ўйинлари рекордини янгилади.

Ҳамюртимиз ўзининг маҳорат савиясини кўрсатиб, рақибларга имконият қолдирмади. Туркиялик спортчилар Гюнеш ва Саманчи кумуш ва бронза, юртдошимиз эса олтин медални қўлга киритди», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар