Ислом бирдамлиги ўйинлари: Қозоғистон кикбоксинг усталари учта бронза медални қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтаёган Ислом бирдамлиги ўйинларида мамлакатга кикбоксинг бўйича учта бронза медали топширилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бугун қозоғистонлик спортчилар спорт гимнастикаси, кикбоксинг ва карате-до бўйича баҳслашди.

Улардан Батирхан Қуандиқов (63,5 кг), Нурдаулет Қалшора (57 кг), Шара Хамзина (60 кг) кикбоксинг бўйича бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Нурсултан Жумабаев (51 кг), Алихан Оздоев (67 кг), Марат Усипов (71 кг) ушбу спорт тури бўйича чемпион бўлишган.

Ислом бирдамлиги ўйинлари 2005 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бу йил бешинчи марта ўтказилмоқда.

Бу йилги мусобақага 55 давлатдан спортчилар ташриф буюришди. Турнир 8 август куни бошланган ва 18 август куни якунланади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар