Ислоҳотларни охиригача етказишимиз керак - Тоқаев

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Токаев инаугурация маросимида бошланган ислоҳотлар сўзсиз якунига етказилишини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Бу йил халқимиз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Қозоғистон тараққиётнинг янги даврига қадам қўйди. Биз туб ўзгаришларга йўл очган улкан ўзгаришларни амалга оширдик. Конституциявий ислоҳотни амалга оширдик. Биз давлатимизнинг энг муҳим тармоқларини ҳар томонлама модернизация қилдик.

Бунинг самарасида халқнинг эртанги кунга ишончи ортди, ишончи мустаҳкамланди. Буни вилоятларда бўлиб, аҳоли билан учрашганимда яққол кўрдим. Шунингдек, сўнгги референдум халқимиз янги ташаббусларни оммавий қўллаб-қувватлаётганини кўрсатди. Халқнинг тўғри йўналишга ўзгаришига интилиши ишларга катта туртки берди», — деди Давлат раҳбари.

Шунингдек, мамлакатда бошланган ислоҳотлар охирига етиб боришини таъкидлади.

«Ислоҳотларни охиригача етказишимиз керак. Конституциянинг янги талабига кўра, бундан буён Президент фақат бир муддатга, етти йилга сайланади. Шу тариқа ҳокимият тепасига сиёсатчиларнинг янги авлоди кела бошлайди. Бу қарор тўғри бўлганига тўлиқ ишонаман, — деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар