Ислоҳотлар бўйича олий кенгашда «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси кўриб чиқилди

None
ASTANА. Кazinform – Президент раислигида бўлиб ўтган Ислоҳотлар бўйича олий кенгашнинг кун тартибида «Қулай мактаб» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

«ҚУЛАЙ МАКТАБ» МИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ

Давлат сармояси ҳисобидан ушбу лойиҳа орқали 800 минг ўқувчи ўринлари таъминланади.

ЛОЙИҲАНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

▪ 2026 йилгача шаҳарлар ва жадал ривожланаётган (истиқболли) аҳоли пунктларида янги намунавий мактаблар қуриш;

▪ мактабларни қуришда қурилиш ва жиҳозларнинг ягона стандартидан фойдаланишни таъминлаш;

▪ ўқувчилар ва ўқитувчилар учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш;

▪ таълим хизматлари сифатини ошириш.

СОҲА УЧУН САМАРАЛИ

▪ уч сменали ва авария ҳолатидаги мактабларни тугатиш;

▪ таълим сифати (шаҳар/қишлоқ) билан боғлиқ номутаносиблик омилларини бартараф этиш;

▪ таълим муҳитининг янги стандартларини жорий этиш.

ҲОКИМЛАРНИНГ ШАХСИЙ НАЗОРАТИГА БЕРИЛАДИГАН ИШЛАР:

▪ мактаб қуриш учун ер майдони ажратиш;

▪ муҳандислик инфратузилмасини, йўлларни қуриш, жамоат транспорти йўналишларини белгилаш ва ҳ.к. ишларни олиб бориш;

▪ Педагогик кадрлар билан таъминлаш ва мактабларнинг мулки;

▪ мактабни фойдаланишга топширишга рухсат беришни тасдиқлаш.

Сўнгги хабарлар