Исландияда янги уйғонган вулқон сотилмоқда

None
None
REYKJAVIK. Kazinform – Исландияда март ойининг охирида уйғонган Фаградальсфьядль вулқони турган жой эгаси ер участкасини вулқони билан биргаликда сотувга қўйди, деб хабар беради Kazinform Bloombergга таяниб.

Ер участкаси ҳуқуқининг бир қисмига эгалик қиладиган Анна Тордис Гудмундсдоттирнинг айтишича, икки киши вулқонни сотиб олиш истагини билдирган.

Мутахассислар вулқон кўп йиллар давомида фаол ҳолатда қолиши эҳтимоллигини фараз қилмоқда. Вулқон отила бошлагандан буён ер эгалари янги туристик объектга ташриф буюрувчиларнинг осон етиши учун маҳаллий ҳокимият билан ҳамкорликда иш олиб борган.

Исландияда эътиборга молик чиройли жой бўлса, мулк эгаларига унга ташриф буюрувчилардан ҳақ олишга рухсат беради. Аммо давлат ҳукумат раҳбари Кетрин Якобсдоттир вулқон турган жойни давлат сотиб олмаслигини, уни харид қилишни хоҳловчилар бўлса, бу жойга туристлар келишига чеклов йўқлигини таъкидлаган.

Сўнгги хабарлар