Искья оролидаги кўчки қурбонлари сони етти нафарга етди

None
ROME. Kazinform - Неапол кўрфазидаги Искья оролида содир бўлган кўчки натижасида бедарак йўқолган деб топилган 11 кишидан етти нафарининг жасади топилди, дея хабар бермоқда Kazinform ANSA ахборот агентлигига таяниб.

Шанба куни оролда кучли ёмғир ёғиб, сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлди. Камида 10 та бино қулаган. Италия ички ишлар вазири Маттео Пьянтедозининг айтишича, 200 га яқин одам эвакуация қилинган. У вазиятни жуда жиддий деб атади. Унинг сўзларига кўра, об-ҳаво шароити қидирув-қутқарув ишларини мураккаблаштиради. Маҳаллий ҳукумат душанба ва сешанба кунлари оролдаги мактабларни ёпишга қарор қилди. Ҳукумат фавқулодда ҳолат эълон қилди ва авж олган офат оқибатларини бартараф этиш учун 2 миллион евро ажратди.

Маҳаллий ҳокимият органлари кўчки хавфи юқори бўлган оролда қоидабузарликлар ва қурилиш меъёрларига риоя қилмаслик ҳақидаги долзарб масалани яна кўтарди.

Фото: ANSA

Сўнгги хабарлар