ИСЕСКО бош директори Қозоғистоннинг тарихий объектларини ЮНЕСКО рўйхатига киритишга ёрдам беради

None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Даурен Абаев Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти (ИСЕСКО) бош директори Салим бин Муҳаммад Алмалик билан учрашди. Суҳбат чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлигига таяниб.
«Бу йил ИСЕСКО ўзининг 40 йиллигини нишонламоқда. Ўтган йиллар давомида ташкилот кўплаб лойиҳаларни амалга оширди ва ўзаро ҳамкорлик ва маданий алмашинувнинг самарали воситасига айланди. Қувонарлиси, Қозоғистон ИСЕСКОга аъзо бўлганидан бери мазкур ташкилот шафелигида ўтказилаётган барча тадбирларда иштирок этиб келмоқда. Ишонаманки, бу учрашув ҳамкорлигимизнинг янги босқичи бўлади. Биз янги лойиҳа ва ташаббусларни таклиф қилишга тайёрмиз»

, — деди Даурен Абаев.



Ўз навбатида Салим бин Муҳаммад Алмалик Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг съезди юқори савияда ўтаётганини таъкидлаб, Қозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.



Тарихий-маданий мерос соҳаси мутахассислари учун семинар ва курслар, турли илмий-амалий анжуман ва симпозиумлар давом эттирилишини айтди.



Шунингдек, Салим бин Муҳаммад Алмалик Қозоғистоннинг тарихий ва маданий мерос объектларини ЮНЕСКО рўйхатига киритишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар