Ипотека кредитлаш ҳажми Қозоғистонда 3,6 фоизга ошди

None
None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги жорий йилнинг сентябр ойида молия секторининг умумий кўринишини тақдим этди. Хусусан, миллий валютадаги депозитларнинг кўпайиши ва ипотека кредитининг кўпайиши кузатилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Резидентларнинг депозит муассасаларидаги депозитлари ҳажми 2020 йил 1 октябр ҳолатига 21 371,2 миллиард тенгени ташкил этди ва 2020 йил сентябр ойида 3,3 фоизга, йил бошидан бери эса 12,4 фоизга ўсди.

2020 йил 1 октябр ҳолатига кўра, банклар томонидан берилган кредитларнинг умумий ҳажми 2020 йил сентябрь ойида 1,1 фоизга ўсиб, 14 345,5 млрд тенгени ташкил этди. Йил бошидан бери банк секторининг кредит портфели 3,5 фоизга ўсди.

Юридик шахсларга бериладиган кредитларнинг умумий ҳажми 2020 йил сентябр ойида 0,2 фоизга ўсиб, 7 302,8 миллиард тенгега етди, кичик ва ўрта бизнес (КЎБ)га кредит бериш эса ушбу даврда 0,1 фоизга ўсиб, 2 232,8 миллиард тенгега этди.

2020 йил сентябр ойида жисмоний шахсларга берилган кредитлар ҳажми 2 фоизга ўсиб, 7 042,7 млрд тенгега етди.

Муаллиф: Данияр Дауталиев


Сўнгги хабарлар