«iPhone» янги модель тақдим этишдан олдин тўловни оширди

None
ASTANA. Kazinform – «Apple» етказиб берувчиси «Foxconn» янги модель тақдим этиш арафасида дунёдаги энг йирик «iPhone» заводи учун қўшимча ишчи кучи ёллаш бўйича саъй-ҳаракатни кучайтирмоқда, дея хабар берди Kazinform BCCга таяниб.

«Foxconn» Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳридаги заводида янги ишчилар камида 90 кун иш жойида қолса, 3000 юангача (424 доллар, 343 фунт стeрлинг) бонус олиши, дўсти ёки оила аъзосига муваффақиятли мурожаат қилган ходим ҳам мукофотга тавсия этилишини билдирди.

«iPhone-15» сентябрда тақдим этилиши кутиляпти. Янги ишга ёлланган ходимлар компанияда бир ой қолса, 500 юань олади, дейилган машҳур «WeChat» хабар алмашиш иловасида. Бу тайванлик ишлаб чиқарувчининг «iPhone City» номли улкан заводидаги ишчилар учун имтиёзни яхшилаш йўлидаги сўнгги ҳаракат.

Сўнгги хабарлар