«iPhone» қурилмасини «Windows 11» компьютерларига тўғридан-тўғри улаш имконияти яратилади

None
Фото: Халқ сўзи
ASTANA. Kazinform - «Windows 11» операцион тизимида смартфонни компьютер билан тўғридан-тўғри синхронлаштиришга мўлжалланган «Microsoft» компаниясининг «Телефон уланиши» иловаси 26 апрелдан бошлаб глобал миқёсда босқичма-босқич жорий қилина бошланди . Бу ҳақда Kazinform «Халқ сўзи»га таяниб хабар беради.

Уланиш шартлари жуда оддий бўлиб, иккала қурилмада фаол «Bluetooth» талаб қилинади. Бунда «iОС» хабарларини тўғридан-тўғри «Windows 11» иш столида кўриш билан бир қаторда, телефон қўнғироқларини амалга ошириш ва қабул қилиш, матнли хабарларни жўнатиш ва қабул қилиш имкониятлари ҳам мавжуд.


Сўнгги хабарлар