Иордания валиаҳд шаҳзодаси саудиялик архитекторга уйланди

None
ASTANA. Kazinform – Иордания Қироли Абдулла II нинг ўғли, валиаҳд шаҳзода Ҳусайннинг никоҳ тўйи бошланди, деб хабар берди Kazinform Euronewsга таяниб.

Унинг рафиқаси архитектор Ражва Ал-Саиф Саудия Қироллик оиласи билан қон-қариндош.

Маросимининг биринчи куни пойтахт Аммандаги Заҳрон саройида бўлиб ўтди.

Тўйга 1 700 дан зиёд меҳмон – таниқли инсонлар, сиёсатчилар, Қироллик оиласи аъзолари келди. Улар орасида Британия валиаҳд шаҳзодаси Уильям рафиқаси Кейт билан, Испаниянинг собиқ Қироли Хуан Карлос І рафиқаси София билан, Голландия Қироллиги жуфтлиги Виллем-Александр ва Максима, шунингдек, АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден ҳамда Вакиллар палатаси собиқ спикери Нэнси Пелоси бор.

Иорданияликлар Амман кўчаларини тўлдиришди, пайшанба куни мамлакатда дам олиш куни, деб эълон қилинган.

Қироллик тўйи уч кун давом этади.

28 ёшли валиаҳд шаҳзода Ҳусайн Сандхерст ҳарбий академияси битирувчиси. Унинг 29 ёшли рафиқаси Ражва таниқли тадбиркор Ҳолида Ал-Саифанинг қизи. Келин онаси томонидан Саудия Қироллиги хонадонига яқин ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар