Иордания пойтахтидаги кўчалардан бирига Абай номи берилади

None
None
AMMAN. Kazinform – Иордания пойтахти Амман шаҳридаги кўчалардан бирига Абай номи берилади, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб.

Бугун Қозоғистоннинг Иорданиядаги элчиси Айдарбек Туматов Амман шаҳар ҳокими Юсеф аш-Шауариб билан учрашди. Музокаралар давомида Нур-Султан ҳокимлиги ва Амман муниципалитети ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари, шунингдек икки томонлама ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, буюк Абайнинг 175 йиллигини нишонлаш доирасида Аммандаги марказий кўчалардан бирига буюк қозоқ шоири номини бериш тўғрисида келишувга эришилди. Унинг тантанали очилиши Қозоғистон Республикаси Мустақиллик куни арафасида режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йил май ойида Қирол ІІ Абдулланинг фармони билан Иордания пойтахтининг марказий кўчаларидан бирига ҚР Биринчи Президенти Нурсултан Назарбоев номи берилди. 2018 йил декабрь ойида Амманда «Астана» кўчасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган.

Нур-Султан шаҳрида Иордания пойтахти Амман номидаги кўчаси бор ва 2017 йил 27 июль куни Иордания Миллий куни доирасида «ЭКСПО-2017» халқаро кўргазмасида Хусейн бин Талал номидаги кўчанинг очилиш маросими бўлиб ўтган.


Сўнгги хабарлар