Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Иордания портида газ сизиб чиқиб кетди, 14 киши ҳалок бўлди

28 Июнь 07:52

AMMAN. Kazinform – Иордания жанубидаги Ақаба порт шаҳрида газ сизиб чиқиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, яна 265 киши жабрланган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Душанба куни Иордания жанубидаги Ақаба порт шаҳрида заҳарли газ сизиб чиқиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 251 киши жабрланган, дея маълум қилди қироллик ҳукумати вакили Фейсал ал-Шабул.

Фуқаролик мудофааси департаменти маълумотларига кўра, Ақаба портида содир бўлган ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етган, 265 киши жабрланган.

Заҳарли газ бакини кема бортида кран олиб кетаётганда тушиб кетган, натижада кучли портлаш ва заҳарли газ сизиб чиқишига сабаб бўлган. Бу ҳақда Petra ахборот агентлиги жамоат хавфсизлиги бошқармаси вакилига таяниб хабар беради.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар