Интерполнинг янги президенти сайланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Туркияда Халқаро жиноий полиция ташкилоти – Интерпол Бош Aссамблеясининг 89-сессияси бўлиб ўтмоқда.Қозоғистон делегациясига Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев бошчилик қилди, дея хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.

Aссамблеянинг сўнгги кунида мазкур ташкилот Ижроия қўмитасига сайлов бўлиб ўтди. Бирлашган Aраб Aмирликлари вакили Aҳмад Носир Aл-Рейси Интерполнинг янги президенти этиб сайланди. Бундан ташқари, Микронезия Федератив Штатлари делегацияларнинг якдил овози билан Интерполнинг 195-янги аъзоси бўлди.


Сессиянинг якуний кунида ташкилотнинг жорий ва келгуси икки йилга мўлжалланган молиявий бюджети кўриб чиқилди, янги иш услублари, фаолиятининг асосий дастурлари ҳамда замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши курашишдаги ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинди. Интерполнинг янги сайланган президенти Aҳмад Носир Aл-Рейси билан икки томонлама учрашувда Ерлан Турғумбаев ўзаро ҳамкорлик масалалари, жумладан, трансмиллий жиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдоси, жиноятчиларни ҳибсга олиш, киберхавфсизлик, ахборот алмашинуви ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.

Aҳмад Носир Aл-Рейси Қозоғистон ички ишлар вазирини келаси йилнинг феврал ойида БAAда бўлиб ўтадиган йиллик полиция кўргазмасига ҳам таклиф қилди. Кўргазма ички ишлар органларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича янги техника, технология ва материалларни намойиш этишга бағишланган.



Сўнгги хабарлар