Интернетда маҳаллий таълим ресурсларини бепул тақдим этиш зарур - Давлат раҳбари

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Интернет тарифлари доирасида мактабларда маҳаллий таълим ресурслари бепул тақдим этилиши керак. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий жамоат ишонч кенгашининг 5-йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Уяли алоқа операторларининг «Билим» тарифи карантин пайтида масофадан ўқитиш учун кенг йўл очди. Бунинг ёрдамида Қозоғистоннинг 600 та таълим ресурсларидан чекловларсиз фойдаланиш мумкин бўлди. Ушбу қадам ўқувчилар ўртасида рақамли тенгсизликни сезиларли даражада камайтирди. Масофавий таълимни ривожлантиришнинг ушбу услубини давом эттириш керак деб ўйлайман. Интернет-тарифлар доирасида мактабларда маҳаллий таълим ресурсларини бепул тақдим этиш зарур. Ҳукуматга ушбу қарорларни батафсил ишлаб чиқишни топшираман», - деди ҚР Президент.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар