Интернетда Киевда 2014 йилда бўлган тартибсизликларнинг эски видеоси тарқалмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Telegram каналларида Киевда 2014 йилда бўлиб кетган тартибсизликлар акс этган эски видео тарқалмоқда. Бу ҳақда Kazinform stopfake.kzга таяниб хабар беради.

Telegram каналлари Қозоғистонда намойишчилар гўёки зирҳли транспортёрларга ёнувчи аралашма билан тўлдирилган бутилкалар улоқтиргани тасвирланган видеони тарқатмоқда. Бу фейк.

Аслида, бу кадрлар 2014 йил февралида Киевдаги норозилик намойиши вақтида олинган. Ўшанда видео YouTube ва бир қанча янгиликлар порталларида жойлаштирилган эди. Бу кадрларнинг Қозоғистонга алоқаси йўқ.




Сўнгги хабарлар