Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -3 °С
Алматы: 3 °С

Инсоният ҳалигача муросасизлик ва ксенофобиядан қутулолмаяпти – Қозоғистон Президенти

14 Октябрь 13:25

TARAZ. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Таразда бўлиб ўтаётган «Ҳозирги пайтдаги этнослараро муроса: Тажриба ва истиқболлар» халқаро конференцияси иштирокчиларига мурожаат қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Миллий бирлик - бизнинг бебаҳо бойлигимиз, бу Қозоғистоннинг барча ютуқлари манбаи. Биринчи Президент - Елбасы Нурсултон Назарбоев раҳбарлигида мамлакатда этнослараро тотувликнинг ўзига хос модели шаклланди. Бутун дунё тан олган бу модел барча этник гуруҳлар ва динларнинг бирлигига, маданият ва тилларнинг уйғун ривожланишига асосланган.

Қозоғистон ўзининг миллий ўзига хослигининг асоси бўлган « Бирлигимиз - хилма -хилликда» тамойилига амал қилади. Биз халқимизнинг бирдамлиги ва бунёдкорлик меҳнати эвазига мустақиллигимизни мустаҳкамладик ва кучли давлат қурдик «, - деди Президент.

Президентнинг сўзларига кўра, глобал ва минтақавий даражадаги янги қийинчиликлар олдида мамлакат бирлигини мустаҳкамлашнинг аҳамияти ошган.

«Инсоният ҳалигача муросасизлик ва ксенофобия билан курашмоқда. Кўп мамлакатларда миллатлараро характердаги ижтимоий зиддиятлар кучайиб бормоқда. Шу боис, халқаро ҳамжамият олдида бу муаммони ҳал қилишнинг самарали усулларини топиш, ижтимоий ривожланишнинг янги инклюзив моделини ишлаб чиқиш вазифаси турибди. Шу билан бирга, мутахассислар ва профессионал тадқиқотчилар илмий позициядан четга чиқмасдан, фаол ишлаши муҳим аҳамиятга эга.

Умид қиламанки, конференция иштирокчилари янги ғоялар билан чиқишади, ўз тажрибалари билан бўлишадилар ва конструктив мулоқот ўтказадилар.

Ишингиз самарали бўлсин! «, - дейилади мурожаатда.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар