Инфляцияни жиловлаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарур – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат органларининг биринчи раҳбарлари ва ҳокимлар инфляцияни жиловлаш бўйича ишларни фаоллаштириши керак. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«5 ойлик якунларига кўра, ялпи ички маҳсулот 4,6 фоизга ўсди. Бунда реал сектор, жумладан, ишлаб чиқариш саноати жадал ривожланаётгани катта ҳисса қўшди. Саноатнинг асосий тармоқлари – озиқ-овқат – 3, ичимликлар – 18, енгил саноат – 8, кимё саноати – 11, каучук ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш – 11 фоиздан ортиқ ўсишни кўрсаттди. Бундан ташқари, нефтни қайта ишлаш 8 фоизга, мебел ва машинасозлик маҳсулотлари 10 фоизга, фарматсевтика маҳсулотлари 5 фоизга ўсган», — деди Бош вазир.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, тоғ-кон саноатида 4 фоиз ўсиш табиий газ, нефт, кўмир ва металл рудаларини қазиб олиш ҳисобидан таъминланган.

Қурилиш саноати ҳам 9 фоизга яқин барқарор ўсишни кўрсатмоқда.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш 5 фоизга ошди. Хизмат кўрсатиш соҳасида товар айирбошлаш 11 фоиз, транспорт 8 фоиз, алоқа 7 фоиздан ортиқ ўсди.

«Жорий йилнинг 5 ойи якунларига кўра, барча асосий кўрсаткичлар бўйича Ақмола, Алмати, Қизилўрда ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида, шунингдек, Чимкент ва пойтахтда ўсиш кузатилди. Маъсул давлат идоралари ва ҳокимликлар бу суръатни сақлаб туриши керак. Бунинг учун иқтисодиётни диверсификация қилиш, сармояларни жалб қилиш ва янги доимий иш ўринлари яратишни давом эттиришимиз керак», - деди Алихан Смаилов.

Бош вазир, шунингдек, май ойи охирида мамлакатда йиллик инфляция 14 фоизни ташкил этганини қайд этди.

«Жумладан, озиқ-овқат инфляцияси даражаси 19 фоизга етди. Бу, биринчи навбатда, жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларининг ошиши билан боғлиқ. Давлат органларининг биринчи раҳбарлари ва ҳокимлар инфляцияни жиловлаш бўйича ишларни фаоллаштириши ва таъсирчан чоралар кўриши зарур», — деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар