Инфляция ҳар куни назорат остида бўлиши керак – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини сақлаб қолиш масалаларига бағишланган йиғилишда ҳоким ўринбосарлари вазиятни кузатиб бориши ва тегишли чоралар кўриши кераклигини айтди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Ҳудудлар кесимида нархларнинг энг юқори ўсиши Қарағанди вилоятида – 0,4 фоизга, бошқа 11 вилоятда – Нур-Султан ва Чимкент шаҳарлари, Манғистау, Ақтўбе, Ақмола, Қостанай, Қизилўрда, Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон, Алмати ва Туркистон вилоятларида қайд этилди (0,3%).

«Бугунги кунда жанубий вилоятларда сабзавотнинг айрим турлари пишмоқда. Нархлари ошиб бораётган сабзавотларни етказиб бериш бўйича шартнома тузиш керак. Бундан ташқари, барқарорлаштириш фондлари кузда нисбатан арзон нархларда зарур миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларига эга бўлишини таъминлаш учун форвард харидларини молиялаштиришни кўпайтириш зарур. Бу иш бугун амалга оширилиши керак», - деди Бош вазир вилоятлар ҳокимларига.





«Инфляция аҳолининг ижтимоий кайфиятига таъсир қилади, буни ҳар куни кузатиб бориш керак. Ҳокимларнинг мазкур соҳага маъсул ўринбосарлари вазиятни назорат қилиб, тегишли чоралар кўриши зарур. Бизда бунга зарур воситалар бор», - деди Алихан Смаилов.



Сўнгги хабарлар