Индор хоккей бўйича Осиё кубогида Қозоғистоннинг иккала жамоа ғалаба қозонди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Индор хоккей бўйича Қозоғистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари Осиё кубоги ўйинларида иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қитъа мусобақаси 8 август куни Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида бошланди. Ушбу турнир 15 август куни якунланади.

Эркаклар баҳсида жами 7 та жамоа иштирок этади. Улар орасида Малайзия, Эрон, Таиланд, Индонезия, Хитой Тайпейи ва Сингапур.

Қозоғистонлик хоккейчилар шу кунга қадар Индонезия билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнаб, Сингапурни 6:1, Хитой Тайпеини эса 5:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Энди улар 11 август куни Тайланд, 13 август куни Эрон, 14 август куни Малайзия билан куч синашади.

Турнир жадвалида қозоғистонликлар 7 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Малайзия 9 очко билан биринчи ўринда.

Аёллар ўртасидаги мусобақага жами 9 та жамоа келди. Жамоалар икки гуруҳга бўлинган. «А» гуруҳида Қозоғистондан ташқари Индонезия, Хитой Тайпейи, Эрон ва Покистон ўрин олган.

Ҳозиргача Қозоғистон спортчилари Покистон устидан 13:0, Эрон устидан 5:2 ҳисобида зафар қучди. Энди улар 11 август куни Хитой Тайпейи ва 12 август куни Индонезия билан куч синашади.

Қозоғистон аёллар терма жамоаси икки ўйиндан кейин 6 очкога эга. Индонезия хоккейчилари 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахтда спидкубинг бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.




Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар