Индонезияликлар Ахмет Байтурсинули ижоди билан танишдилар

Фото:
ASTANA. Кazinform – Қозоғистоннинг Индонезиядаги Элчихонасида миллат устози, тил таълимининг асосчиси, давлат арбоби Ахмет ​​Байтурсинули таваллудининг 150 йиллиги нишонланди, дея хабар беради Кazinform.

Тадбирда «Dimash Indonesian Dears» фан-клуби аъзолари, Жакартадаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари, «Dompet Dhuafa» хайрия фонди вакиллари, таниқли индонезиялик блогерлардан бири Лиа Малик ҳамда Индонезия Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, қатор роман ва ҳикоялар муаллифи Асма Надия иштирок этди. Унда Элчихона дипломатлари Ахмет ​​Байтурсинулининг таржимаи ҳоли, ижоди ва сиёсий фаолияти ҳақида тақдимот қилди. Миллат устозининг қозоқ тили ва адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди», — деб хабар берадиди Қозоғистон ТИВ.

Бундан ташқари, «Dimash Indonesian Dears» мухлислар клуби аъзоси Тита Коссатита А.Байтурсинулининг «Ўқишга таклиф» шеърини қозоқ тилида ўқиди ва унинг мазмунини индонез тилида сўзлаб берди.






Фото : gov.kz

Сўнгги хабарлар