Индонезияликлар Абайнинг Донолик сўзларини ўз тилларида ўқий олишади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон элчиси Данияр Сарекенов ва Индонезия Республикаси Миллий кутубхонаси директорининг ўринбосари Воро Харианти Индонезия Миллий кутубхонаси биносида Абай Қўнанбоев номидаги қозоқ адабиёти тўпламини очдилар, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Тадбир буюк қозоқ мутафаккири ва шоири таваллудининг 175 йиллигига бағишланди.

Тўплам учун машҳур Бали ҳайкалтароши Вайан Мудан Абайнинг бюстини яратди.

Ушбу тўпламнинг ўзига хос хусусияти шундаки, биринчи марта Абайнинг энг муҳим асарларидан бири бўлган «Донолик сўзлари» индонез тилига таржима қилинган.

В. Харианти қозоқ адабиёти тўпламининг очилиши ва буюк шоир таваллудининг 175 йиллиги билан табриклаб, Абайнинг исми Донолик сўзлари ва маънавий мероси туфайли бутун дунёга танилганлигини таъкидлади.

Унинг айтишича, Абай номидаги қозоқлар тўплами, шунингдек «Донолик сўзлари»нинг таржимаси индонезиялик ўқувчиларга қозоқ халқининг маданияти билан танишиш ва дунёдаги энг гўзал мамлакатлардан бири - Қозоғистон ҳақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам беради.

Томонлар миллий кутубхоналар соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш ҳамда маданий алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар