Индонезиядаги зилзила: 160 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар жароҳат олди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Индонезиянинг Ява оролидаги зилзила оқибатида камида 162 киши вафот этди, юзлаб одамлар жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят губернатори Ридуан Камил маълум қилди, дея хабар беради Kazinform BBC агентлигига таяниб.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 5,6 баллни ташкил қилган. Унинг эпицентри оролнинг ғарбий қисмидаги Чианжур шаҳри яқинида 10 км чуқурликда содир бўлган.

Кўп одамлар касалхонага ётқизилган ва шифокорлар кўпинча кўчада ёрдам беришга мажбур бўлияпти. Қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни қидирмоқда.

Зилзила содир бўлган жойда аҳоли зич жойлашган, уйлар яхши қурилмаган, улар ахлат уюмларига айланган. Ғарбий Ява губернатори Ридуан Камил ҳам 326 дан ортиқ киши жабрланганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин, чунки табиий офат ҳудудида, унинг чекка қисмларида ҳали ҳам кўп одамлар бор.

Шунингдек, губернаторнинг айтишича, 13 мингдан ортиқ одам уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган, 2 мингдан ортиқ уй зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезияда душанба куни содир бўлган зилзила оқибатида 46 киши ҳалоқ бўлгани ва юзлаб одамлар жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: www.bbc.com

Сўнгги хабарлар