Индонезиядаги стадиондаги тартибсизликларда 127 киши ҳалок бўлди

None
ASTANA. Кazinform - Индонезияда футбол ўйинида камида 127 киши ҳалок бўлди. 180 га яқин одам касалхонада. Бу ҳақда полиция вакили маълум қилди, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

Фожиа Маланг шаҳридаги стадионда маҳаллий «Арема» клуби ва Шарқий Ява провинцияси маъмурий маркази Сурабаянинг «Персебая» жамоаси ўртасидаги ўйин вақтида юз берди.

Учрашув меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Финал ҳуштаги янграгач, минглаб «Арема» мухлислари майдонга отилди ва тўқнашувлар бошланди.

Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, ўлимларнинг аксарияти бўғилишдан бўлган.

Стадион ташқарисида тартибсизликлар давом этган ва бир неча полиция машинаси ёқиб юборилган. Иккита полициячи ҳалок бўлган.

Расмийлар терговни бошлаган. Индонезия футбол федерацияси «Арема»га мавсум охиригача ўйин ўйнашни тақиқлади ва бўлажак барча ўйинларни бир ҳафтага қолдирди.

Фото: gettyimages.cоm

Сўнгги хабарлар