Индонезияда футбол ўйинидан кейинги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 170 дан ошди

None
ASTANA. Кazinform – Индонезияда футбол ўйини чоғида юз берган можаро натижасида камида 174 киши ҳалок бўлди. Яна 11 киши жиддий жароҳат олган. Стадиондаги жароҳатланганларнинг қолганлари шифохонада, деб хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

Жабрланганлар сони ортиши мумкин. Жабрланганлар ҳақида ма]лумот йиғувчи Шарқий Ява табиий офатларни бошқариш агентлиги сўнгги икки соат ичида қурбонлар сони ортгани ҳақида хабар бериб, ҳар соатда бу рақамни янгилаб туради.

Аввал хабар қилинганидек, Индонезиядаги стадиондаги тартибсизликлар оқибатида 127 киши ҳалок бўлди.

Фожиа Маланг шаҳридаги стадионда маҳаллий «Арема» клуби ва Шарқий Ява провинцияси ма’мурий маркази Сурабаянинг «Персебая» жамоаси ўртасидаги ўйин вақтида юз берди.

Учрашув меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Финал ҳуштаги янграгач, минглаб «Арема» мухлислари майдонга отилди ва тўқнашувлар бошланди.

Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, ўлимларнинг аксарияти бўғилишдан бўлган.

Стадион ташқарисида тартибсизликлар давом этган ва бир неча полиция машинаси ёқиб юборилган. Ҳар икки полициячи ҳалок бўлган.

Расмийлар терговни бошлаган. Индонезия футбол федерацияси «Арема»га мавсум охиригача ўйин ўйнашни тақиқлади ва бўлажак барча ўйинларни бир ҳафтага қолдирди.

Фото: dw.cоm

Сўнгги хабарлар