Индонезия шарқида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди

None
Фото: teref.az
ASTANA. Kazinform – Чоршанба куни кечқурун Индонезия шарқидаги Малуку провинциясида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.

Мамлакат метеорология, иқлим ва геофизика агентлиги маълумотларига кўра, Жакарта вақти билан соат 22:49 да содир бўлган зилзила эпицентри Кепулауан Танимбар туманидан (Малуку Тенггара Барат регентлиги) 203 км шимоли-ғарбда, гипомарказ денгиз туби остида 221 км чуқурликда жойлашган.

Зилзила цунамини қўзғатиш учун етарли салоҳиятга эга эмас.

Сўнгги хабарлар