Ҳиндистоннинг Манипур штатидаги миллатлараро можароларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

None
Фото: AFP
ASTANА. Кazinform – Ҳиндистоннинг Манипур штатида расмий маълумотларга кўра, миллатлараро можаро натижасида 30 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

Манипурдаги тартибсизликлар шу ҳафта штатдаги миллий озчилик ташкилотлари штатнинг асосий этник гуруҳига улар билан бир хил «қабила» мақоми бериш режаларига қарши чиққанидан кейин бошланган.

Бир гуруҳ одамлар уйлар, машиналар, черковлар ва ибодатхоналарни вайрон қилган. Маҳаллий нашрлар томонидан эълон қилинган норасмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 54 кишига етган.

10 мингдан ортиқ одам исёнчилардан қўрқиб, уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Тартибни назорат қилиш учун минглаб ҳарбий хизматчилар штатга юборилди.

Штатнинг айрим ҳудудларида комендантлик соати жорий этилди, интернет блокланди.

Қўшни давлатлар ўз талабаларини Манипурдан эвакуация қила бошлади.

Армия вазият назорат остида эканини айтди, бироқ штат ҳукуматини тартибсизликларни бостириш учун етарли ҳаракат қилмаётганликда айблади.

Уч миллион аҳолига эга Манипур Ҳиндистоннинг энг кичик штатларидан биридир. У мамлакатнинг шимоли-шарқида, Мьянма яқинида жойлашган.


Сўнгги хабарлар