Ҳиндистоннинг IndiGo лоукостер авиакомпанияси Қозоғистонга парвозларни йўлга қўйди

None
ASTANA. Kazinform - Ҳиндистоннинг IndiGo лоукостер авиакомпанияси 2023 йил 15 августдан бошлаб А-320 ва А-321 самолётларида ҳафтасига 3 марта рейслар частотаси билан Деҳли-Алмати йўналиши бўйича Қозоғистонга рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«IndiGo Ҳиндистоннинг энг йирик арзон ташувчи ҳисобланади. Қозоғистон халқаро ташиш бозорига лоукостер авиакомпаниянинг кириши авиачипталар мавжудлигига ижобий таъсир кўрсатади ва рақобатни оширади. Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги авиақатновларнинг кўпайиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий, сайёҳлик ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади», - дейилади хабарда.

IndiGo - Ҳиндистоннинг энг йирик лоукостер авиакомпанияси. 2006 йил август ойида ташкил этилган. Авиакомпания парки 300 га яқин сиғими 186, 222 ўринли А-320, А-321 ва 232 ўринли ATR -72 самолётларидан иборат. Йўналишларнинг умумий сони 104 та, шу жумладан 78 та маҳаллий, 26 та халқаро (Швейцария, Бельгия, Ирландия, Сингапур, Испания, Франция, Малайзия, Баҳрайн, Венгрия, Бангладеш, Шри-Ланка, Дания, Гонконг, Непал, Португалия ва бошқалар).

Сўнгги хабарлар