Ҳиндистондаги касалхонада юз берган ёнғин туфайли 13 нафар бемор ҳалок бўлди

None
None
MAHARASHTRA. Kazinform – Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги касалхонада содир бўлган ёнғин реанимация бўлимидаги 13 нафар беморнинг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар беради Kazinform ANI агентлигига асосланиб.

Ёнғин коронавирус инфекциясига чалинган одамлар даволанаётган касалхонада содир бўлган. Қолган беморлар яқин атрофдаги тиббиёт муассасаларига ўтказилди. Ўт ўчирувчилар икки соат давомида ёнғинни ўчиришди. Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.

Сўнгги хабарлар