Ҳиндистонда ўтказилган мусобақада қозоғистонлик ёш теннисчи ғолиб чиқди

None
ASTANА. Кazinform - Ҳиндистоннинг Дехрадун шаҳрида 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ITF турнири якунланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, финалда қозоғистонлик ёш спортчилар бош совринни ўзаро бўлишди.

Яккалик баҳсларида 15 ёшли Альбина Какенова ўзидан бир ёш катта Анастасия Кримковани 6:1, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ITF Juniors туркумидаги илк чемпионликни қўлга киритди.

Аммо А.Кримкова Сатима Тўреген билан биргаликда жуфтлик баҳсларида А.Какенова ва Ариана Гогулинани мағлуб этди.

Фото: ҚТФ

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар