Ҳиндистонда семиз полициячиларга озиш ёки ишдан бўшаш таклиф этилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Ҳиндистоннинг Ассам штати полиция бошқармаси ходимларидан яқин орада озиш ёки полиция сафини тарк этишни сўради, деб хабар беради Kazinform маҳаллий WION нашрига таяниб.

Ассам полицияси бош директори Г.П. Сингхнаписал ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзишича, барча полиция ходимларига уч ой, яъни августгача муддат берилади, сўнгра кейинги ўн беш кун тана оғирлиги ўлчанади. «Семизликдан азият чекаётганлар» тоифасига кирганларга тана оғирлигини тушириш учун яна уч ой муҳлат берилади, шундан кейин уларга ўз ихтиёри билан нафақага чиқиш таклиф этилади.

«Штатда хизмат қилаётган 300 га яқин полициячи муддатидан олдин нафақага чиқишга мажбур, чунки улар спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилади ва жисмоний томондан талабга жавоб бермайди», – деб баёнот берди Ассам штати бош вазири Химанта Бисва Сарма.

2018 йилда ҳам Карнатака штати захирадаги полиция ходимлари шундай талаб билан тўқнаш келган эди. Улардан озиш ёки ишдан бўшаш талаб қилинган. Ўшанда полициянинг мансабдор шахсларидан бири BBC мухбири билан суҳбатда ўтган 18 ойда бир неча нафар полициячи семизликдан, яъни юрак муаммоси ва диабетдан вафот этганидан сўнг, шундай қарорга келинганини айтган эди.

Сўнгги хабарлар