Ҳиндистонда портлаш оқибатида ўн нафар полициячи ва ҳайдовчи ҳалок бўлди

None
NEW DELHI. ХINHUA - Кazinform - Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Чхаттисгарх штатида наксалитлар (исёнчилар гуруҳи) томонидан портлатилган қўлбола портловчи қурилма оқибатида ўн нафар полиция ходими ва бир автомобиль ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform Xinhua агентлигига таяниб хабар беради.

Полиция маълумотларига кўра, округ захира гвардияси (DRG)) аъзолари бўлган полиция ходимлари наксалитларга қарши операциядан қайтаётганларида ҳужумга учраган.

«DRG машинаси бугун Аранпур туманининг Дантевада округида наксалитлар томонидан ҳужумга учради. Ҳужум оқибатида 10 та DRG жангчиси ва бир тинч фуқаро ҳалок бўлди. Воқеа жойига қўшимча кучлар етиб келди, жасадлар эвакуация қилинмоқда», — деди Бастар тумани полициясининг юқори мартабали ходими П.Сундарраж.

Фото: 1MI


Сўнгги хабарлар