Ҳиндистонда коронавируснинг янги штамми яна мутацияга учради

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, «Дельта Плюс» нусхаси ҳозирда тадқиқотчиларда қизиқиш уйғотмоқда, аммо ҳали «хавотирга сабаб» сифатида тан олинмаган. Бу ҳақда Kazinform ТАСС агентлигига асосланиб хабар берди.

«Дельта» штаммининг мутацияга учраши натижасида пайдо бўлган янги нусхани юқтириш ҳоллари Ҳиндистоннинг марказида жойлашган Маҳараштра штатининг тўртта туманида қайд этилган.

Ҳиндистонда эпидемия пайтида коронавирусни юқтирганларнинг умумий сони 29 881 965 кишига етди. Инфекция билан боғлиқ ўлимлар сони якшанба куни 386 713 кишига етган.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг «Дельта» штамми илк бор Ҳиндистонда аниқланган.

Сўнгги хабарлар