Ҳиндистонда қиш: Қўриқхонада ҳайвонларнинг болаларига кўрпа ёпилмоқда

None
None
КAZIRANGA. Кazinform - Ҳиндистоннинг Казиранга миллий боғида совуқ ҳаво туфайли ҳайвонларни кўрпа билан ўраб, вентиляторли иситгичлар билан иситади. Ёввойи табиатни тиклаш ва асраш марказининг уй ҳайвонларига кўрпа ва иситиш мосламалари берилди, дея хабар бермоқда Кazinform NDTVга таяниб.

– Айниқса, каркидон ва фил болаларини иссиқ ёпингчиқ билан таъминлаб, уларга ғамхўрлик қиламиз, – дейди Ёввойи табиатни тиклаш ва асраш маркази ветеринари Самсул Али.

Айни пайтда миллий боғда тўққизта фил, бешта қулун ва битта йўлбарс боласи, шунингдек, бошқа кўплаб ҳайвонлар мавжуд. Шу билан бирга, мутасаддилар уларнинг озиқланишига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, озуқа моддаларига бой озиқ-овқатлар билан таъминламоқда.

Миллий боғдаги қушлар қишнинг қаттиқ кунларида уларни ҳимоя қилиш учун инкубаторларда ҳам сақланади.

Чоршанба куни Казирангада рекорд даражадаги паст ҳарорат Цельсий бўйича 10 даража қайд этилди.

Сўнгги хабарлар