Ҳиндистонда кўчки туфайли 14 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши бедарак йўқолди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳиндистон шимоли-шарқида бир неча ҳафтадан бери давом этаётган ёғингарчилик туфайли кўчки оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши бедарак йўқолди, деб хабар беради Kazinform ABC Newsга таяниб.

Манипур штати пойтахти Импхала яқинидаги Нони шаҳрида табиий офатларни бошқариш ходимлари, полиция ва маҳаллий аҳоли вайроналар остида қолган жабрланганларга ёрдам бермоқда.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг етти нафари ҳарбий хизматчилардир. Йўқолганлар орасида Ҳиндистон темир йўлларининг беш нафар ходими ҳам бор. Табиий офат содир бўлган ҳудудда темир йўл қурилмоқда. Шимолий-Шарқий Ҳиндистонда уч ҳафтадан бери тинимсиз ёмғир ёғмоқда.

Айрим маълумотларга кўра, 17 майдан бери давом этаётган кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида Ассам, Манипур, Трипура ва Сикким штатларида жами 200 киши, Бангладешда эса 42 киши ҳалок бўлган.

Юз минглаб одамлар эвакуация қилинди.

Сўнгги хабарлар